Ливанлик ёзувчи Чингиз Айтматов ҳақида китоб ёзди

Ливанлик ёзувчи Имадеддин Раеф қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов ҳақида китоб ёзди. Китоб араб тилида бўлиб, «Чингиз Айтматов билан Манас бўсағасида» деб аталади.
Маданият министрлигининг матбуот-хизмати хабар беришича, журналист ва таржимон Имадеддин Раеф Чингиз Айтматовнинг 90 йиллиги муносабати билан Ливан радиостанциясида бир қатор интревьюлар беради.
Эфир давомида ёзувчи Айтматов асарларининг аҳамияти ва кўлами тўғрисида ҳикоя қилади ҳамда «Манас бўсағасида Чингиз Айтматов билан» деб номланган китобининг тақдимотини ўтказади.
Ёзувчи китобни 2017 йилнинг августида Бишкекда ўтган «Айтматов мутолааси: маданиятлар диалоги» деб номланган халқаро I форумидаги иштирокидан сўнг нашр этган.
Китоб араб тилида ёзилган ва электрон нусхаси ҳам мавжуд.

Comments